Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Хитойдан товар олиб келаман» деб тадбиркорни чув туширди

«Хитойдан товар олиб келаман» деб тадбиркорни чув туширди

Фото: «Rambler.ru»

2015 йилнинг декабрь ойи ўрталарида 1984 йилда туғилган, 2016 йил Жиноят кодексининг 168-моддаси, 2 қисми, «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган П.Б. яна фирибгарликка қўл урди.

У ўзганинг мол-мулкини алдов ва бировнинг ишончига кириб олиш орқали қўлга киритиш мақсадини кўзлади. Бу сафар «уддабурон» йигит 1984 йилда туғилган, тадбиркор, олмазорлик Р.Н.нинг ишончига кириб, унга бирга бизнес қилишни таклиф қилди. П.Б. «ўлжа»сига Хитой Халқ Республикасидан спиртли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун керакли аппаратура ва бошқа жиҳозларни олиб келишни ваъда қилиб, ундан жами 200 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, воқеа жойидан яширинган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси, 3-қисми, «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг