Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди. Яна бири жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган

Хитойда ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди. Яна бири жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган

Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 23 июль куни Нанкин почта ва телекоммуникация университети (Цзянсу провинцияси) талабалари, Ўзбекистон фуқаролари М.Т. ва С.Ш. учинчи шахсларнинг иштирокисиз мотоциклда йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса оқибатида М.Т. воқеа жойида ҳалок бўлган, С.Ш. жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Бош консулхона ходимлари томонидан мазкур масала назоратга олинган ва шу куннинг ўзида улар консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Нанкин шаҳрига жўнаб кетишган. Университет ва Нанкин шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарияти ҳамда шаҳар касалхонасининг даволовчи шифокорлари билан алоқа ўрнатилган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этиб, Шанхай шаҳри, Аньхой, Фуцзянь, Хунань, Цзянси, Цзянсу ва Чжэцзян провинциялари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Шанхай шаҳридаги мамлакат Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +8621-6307-1896.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг