Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бухоро» халқаро аэропортида шартли террорчилар қўлга олинди

«Бухоро» халқаро аэропортида шартли террорчилар қўлга олинди

Бугун «Бухоро» халқаро аэропортида Ўзбекистон Қуролли кучлари ҳарбийлари,  Миллий гвардия, вилоят ДХХ ва ИИБ бошқармалари ҳамда  бошқа тузилмалар ҳамкорлигида махсус тактик ўқув-машғулот ўтказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га «Н»-сонли ҳарбий тузилма ходими маълум қилди.

Ҳарбий ўқув машқлари фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳуқуқ-тартибот органлари ходим ва ҳарбийларининг  хавф-хатарлар, жумладан, террорчилар ва қуролли гуруҳларга қарши тайёргарлигини оширишга қаратилган. Шунингдек, нафақат шахсий таркибнинг белгиланган вазифа ва топшириқларни бажариши, балки  аҳоли ҳушёрлигини ошириш тажрибаси кўзланган.

- «Бухоро» халқаро аэропортида ўтказилган ўқув машғулот жараёнида  йўналишли самолёт қўнганда шартли террорчилар томонидан бир неча йўловчи асирга олинди.  Ҳарбийлар вазият беқарорлашувига йўл қўймаслик ва жамоат хавфсизлигини сақлаш чораларини машқ қилдилар, - деди ДХХ ходими.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг