Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Водийда «тунги қароқчилар» «Сaptiva»ни таъқиб қилишди

Водийда «тунги қароқчилар» «Сaptiva»ни таъқиб қилишди

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 6 июль куни соат 23:00 да С.И. ва З.А.лар «Сaptiva» русумли автомашинада Боғишамол даҳаси ҳудудидан Андижон шаҳрига қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтларида «Matiz»да 4 нафар шахс уларни тўхтатмоқчи бўлишади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, «Сaptiva» эгалари автомашинани тўхтатмасдан «Андижон-Асака» йўналишида ҳаракатланиб, Андижон туман Терактаги маҳалласи ҳудудига етган вақтида «Matiz»даги шахслар уларни таъқиб қилиб бориб, йўл четида тўхтатишади. Сўнг уларни уриб, автомашина ичидан 500 АҚШ доллари ва 60.000 сўм пулларини олиб, ҳодиса жойдан яширинишади.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 29 ёшли Д.О., 32 ёшли Қ.Ш., 24 ёшли Р.С., ва А.Н.лар содир этганлиги аниқланиб, ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, «Matiz» русумли автомашина жарима майдонига олиб кирилган.    

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича А.Н., Д.О., Р.С. ва Қ.Ш.лар бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда мазкур дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг