Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Улоқтирилган ручка қизнинг кўзига жароҳат етказди. Қизнинг онаси «замдиректор»ни калтаклади

Улоқтирилган ручка қизнинг кўзига жароҳат етказди. Қизнинг онаси «замдиректор»ни калтаклади

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда мактаб директори ўринбосари калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот котиби маълумот берди.

Қайд этилишича, 17 ноябрь куни Тойлоқ туманидаги 6-сон умумтаълим мактаби ўқувчиси — 2007 йилда М.Д. дарс вақтида ручкани синфдошига қарата отган. Ручка унинг синфдоши — 2007 йилда туғилган Х.Н.нинг кўзига тегиб, жароҳат етказган.

Ўқувчи шифохонага олиб борилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолатдан хабар топган вояга етмаган Х.Н.нинг онаси — Тойлоқ тумани «Давлатобод» маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган V.Ш. умумтаълим мактабига бориб, мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари билан тортишиб, қизининг шу аҳволга тушишига уни сабабчи қилиб кўрсатиб, турли жойларига уриб, жароҳат етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг