Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Учқудуқда 8 ёшли бола 5-қаватдаги балконда осилиб қолди (видео)

Учқудуқда 8 ёшли бола 5-қаватдаги балконда осилиб қолди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Навоий вилояти Учқудуқ шаҳрида 5-қават балконида осилиб қолган 8 ёшли болани Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари қутқарди.

Шу куни Учқудуқ шаҳрида яшовчи 2-синф ўқувчиси Темур Мухторов уйда ёлғиз қолиб, 5-қаватда жойлашган хонадон деворининг рахида дераза ромидан ушлаганча туриб қолган. Ўз кучи билан вазиятдан чиқиш ҳаракати кутилмаган асоратлар билан таҳдидли эди.

Шу боис болакайнинг отаси 6-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмидан ёрдам сўрайди. Қисмнинг ёнғин ўчириш бўлинмаси ходимлари манзилга тезда етиб келиб, ишғол қилиш нарвони ёрдамида болакайни қутқаришди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг