Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Истанбулдаги шифохонада икки нафар ўзбекистонлик вафот этди

Истанбулдаги шифохонада икки нафар ўзбекистонлик вафот этди

Фото:«Aurora Tours»

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2019 йил 28 июль куни «Samatya Hastenesi» тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси Х.М. вафот этди. Бу аёл бахтсиз ҳодисадан кейин шифохонага ётқизилган эди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида айтилмоқда. 

Шу куннинг ўзида ушбу касалхонада Истанбул шаҳри туманларидан биридаги воқеа натижасида пичоқ яралари билан касалхонага ётқизилган бошқа бир Ўзбекистон фуқароси Н.З. ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Ушбу воқеалар асосида Туркия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан тергов ишлари бошланган.

Бош консулхона ушбу ҳолатларни назоратга олгани айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг