Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияда икки нафар ўзбекистонлик вафот этди

Туркияда икки нафар ўзбекистонлик вафот этди

Фото:«Youtube»

Мамлакатимиз Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 27 июнь куни Истамбул шаҳрида  1993 йил 22 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмал Равшанович Мамиржанов вафот этган.

Ташқи ишлар вазирлиги ахбороти бўйича, А.Мамиржановнинг соғлиги у бассейнга борган пайтда ёмонлашган ва касалхонага ётқизилган. Шунингдек, 2019 йилнинг 30 июнь куни Истамбул шаҳрида велосипеддан йиқилиш натижасида бошидан жароҳатланиши оқибатида 1967 йил 5 февралда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зулфияхон Давлатовна Шарафуддинова ҳам вафот этган.

«Бош консулхона қайд этилган ҳолатларни назоратга олган ва ватандошларимизнинг жасадларини дафн этиш учун ватанга жўнатиш борасида уларнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатди» дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг