Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда болаларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

Туркияда болаларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

Фото: «Takvim»

Туркия жануби-ғарбида мактаб ўқувчиларини саёҳатга олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси Денизли вилоятида содир бўлгани ҳақида «CNN» хабар берди.

Ҳодиса оқибатида 34 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Улардан бирининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Таъкидланишича, автобус ўқувчиларни Ажипаям-Денизли йўналишида олиб кетаётган бўлган. Ҳайдовчи транспорт воситаси бошқарувини йўқотиши оқибатида шу воқеа юз берган.

Автобусда жами 22 нафар мактаб ўқувчиси, 4 нафар ўқитувчи, ота-оналардан 5 киши, экскурсовод ва икки нафар ҳайдовчи бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг