Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия-Эрон чегарасида зилзила содир бўлди

Туркия-Эрон чегарасида зилзила содир бўлди

Фото: KSBY

Европа Ўрта ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) хабарига кўра, бугун, 19 ноябрь соат 00:14 да (UTC) Туркия-Эрон чегарасида магнитудаси 4,8 га тенг зилзила кузатилди.

Ер силкиниши маркази Эроннинг Табриз шаҳридан 169 км. ғарбда, Туркиянинг Ван шаҳридан 100 км. шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 км. чуқурликда бўлган.

Табиий офатдан жабр кўрганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабарлар келиб тушмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг