Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги масжидлардан бирида ўғирлик содир этилди

Тошкентдаги масжидлардан бирида ўғирлик содир этилди

Фото: ИИББ

Ижтимойи тармоқларда Сергели туманидаги масжидлардан бирида ўғирлик содир этилаётганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

ИИББ ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 13 ноябрь куни тахминан соат 12:30 ларда номаълум шахс Сергели туманидаги масжидлардан бирида намоз ўқиш учун келган 1961 йилда туғилган Р.Ж.га тегишли бўлган умумий қиймати 3.500.000 сўмга тенг бўлган 2 дона уяли телефон аппаратини ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғирлик») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш юзасидан тергов-тезкор тадбирлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг