Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. 30 нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. 30 нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 01.08да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига Яшнобод тумани «Тонг» маҳалласи, Тузел 2-даҳаси 22А-уйда (12 қаватли уйнинг 8-қаватида) ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари соат 01.15 атрофида етиб бориб, соат 01-43 да ёнғин ўчирилган.

Фото: ФВВ

Ёнғин-қутқарувчилар томонидан ёнаётган хонадондан икки нафар, қўшни хонадондан бир нафар фуқаро қутқарилган, шунингдек, ёнғиннинг бинодаги бошқа хонадонларга ўтиб кетиши ҳамда ундан ажралиб чиқаётган заҳарли тутундан юқори қаватларда яшовчи аҳоли заҳарланишининг олдини олиш мақсадида, уйдан 30 дан ортиқ фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг