Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ёш болали аёл автобус ойнасини тепиб синдирди (видео)

Тошкентда ёш болали аёл автобус ойнасини тепиб синдирди (видео)

Жорий йилнинг 14 август куни Тошкентда қатновчи автобусларнинг бирида ғалати воқеа содир бўлди. 

99-йўналишда йўловчи аёл белгиланмаган жойда, яъни Қўйлиқ бозори яқинидаги Чирчиқ дарёсидан ўтган кўприк устида автобусни тўхтатишни талаб қилган. Ҳайдовчи унга бу ерда тўхташ мумкин эмаслиги, ҳаёти учун хавфлилигини тушунтирган. Аммо аёл ўз сўзида туриб олган.

Шундан сўнг у автобуснинг эшик ойнасини бир неча марта тепиб синдирган. Бу билан у ўзи ва бошқа йўловчиларнинг ҳаётини хавф остига қўйган. Автобусга зарар етказиш билан бирга аёлнинг ўзи ҳам ойна синиқларидан шикастланди.

«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматига кўра, ушбу ҳолатни батафсил ўрганиш ҳамда чора кўриш мақсадида тегишли органларга хабар берилди. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг