Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ёш бола 5-қаватда осилиб қолди ва... тушиб кетди (видео)

Тошкентда ёш бола 5-қаватда осилиб қолди ва... тушиб кетди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда бугун Тошкент шаҳридаги кўпқаватли уйларнинг бирида 5-қават деразасида ёш бола осилиб қолгани ва пастликка тушиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Видеодан болани уй деразаси панжарасига осилиб қолгани, қанча ҳаракат қилмасин, барибир тепа қаватдан тушиб кетганини кўриш мумкин. Пастга қулашда у иккинчи қават деразаси устидаги томчага урилган, сўнг уни бир неча киши матода тутиб олишган.

Эслатма: Асаби бўшлар видеони кўрмасин!

Ушбу ҳодиса ва боланинг соғлиғи ҳақида ҳали расмий хабар берилгани йўқ.

Аввалроқ Чилонзор туманида бир ярим ёшли бола бувисининг уйида бўлган вақтда қаровсиз қолганида, токчага чиқиб 4-қаватдаги хонадон деразасидан пастга тушиб кетганди.

Ҳурматли ота-оналар! Ёш болаларингизни уйда ёлғиз қолдирманг. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг