Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда хориж фуқароси ЙТҲга учради. Унинг машинаси бўлакларга бўлиниб кетди

Тошкентда хориж фуқароси ЙТҲга учради. Унинг машинаси бўлакларга бўлиниб кетди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкентнинг Яккасарой туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, йўл ўртасидаги бетон устунни уриб йиқитган автомобилнинг ўзи ҳам бўлакларга бўлиниб кетган.

Тошкент шаҳар ИИББ тарқалган хабарларга аниқлик киритди.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 23 октябрь куни тахминан соат 05.00 да Шота Руставели кўчасида (160-сон ўрта мактаб рўпарасида) «Ниссан» русумли автомобиль ҳайдовчиси, Украина фуқароси 30 ёшли Артур Г. бошқарувни йўқотиб, бетон устунга урилган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.

Тўқнашув оқибатида автомобиль ҳайдовчиси ҳамда йўловчи — 28 ёшли Кристина К. тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Тунги вақтда ҳаракат камлиги сабабли йўллар хавфсизроқ туюлиши мумкин. Аслида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш куннинг ҳар қандай вақтида оғир оқибатларга олиб келади. Ўзингизни асранг», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг