Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ўқувчи қизларнинг зирагини алдов йўли билан ечиб олган аёл ушланди

Тошкентда ўқувчи қизларнинг зирагини алдов йўли билан ечиб олган аёл ушланди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳрида муқаддам судланган ва қидирувда бўлган, бошланғич мактабда ўқувчи қизларнинг қулоғидаги зирагини алдов йўли билан ечиб олган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига асосланиб, «Ҳудуд» кўрсатувида хабар берилди.

Айбланувчи Маҳлиё Барзиева жорий йилнинг 3 апрель куни Учтепа туманида таҳсил олувчи ўқувчи М. ва унинг дугонасига гўёки уларни йўлдан ўтишида кўмак берган ва қизларни алдаб зиракларини ечиб олган. Сўнгра зиракларни Чорсу бозорига олиб бориб 150 минг сўмга сотиб юборган.

Маҳлиё Барзиева 1989 йилда туғилган, Фарғона вилоятида яшовчи аввал ҳам Фарғонада худди шунга ўхшаш иш билан шуғуллангани учун судланган ва ҳукмдан қочиб, Тошкентда яшаб юргани маълум бўлган.

Мазкур иш юзасидан Маҳлиёга Жиноят кодекси 160-моддаси, 3-қисми, «а» банди билан ўғирлик айблови қўйилган. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг