Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда одам уриб қочиб кетган ҳайдовчи ушланди

Тошкентда одам уриб қочиб кетган ҳайдовчи ушланди

Фото: «Информатор»

Шу йил 15 ноябрь куни номаълум ҳайдовчи Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган «Fons cafe» қаршисида одам уриб қочиб кетган эди. Жабрланувчи, Чилонзор Е-мавзеда яшовчи О.Х тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилганди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ходисасини Чилонзор туманида яшовчи Ж.Ю. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинада содир этгани аниқланган ва у ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг