Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ноқулай об-ҳаво етказган талафотлар ҳақида қўшимча маълумот берилди

Тошкентда ноқулай об-ҳаво етказган талафотлар ҳақида қўшимча маълумот берилди

Қор ёғиши сабаб кўплаб дарахтларнинг синиши оқибатида электр тармоқлари ва газ қувурларининг шикастланиши, ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Бунинг натижасида пойтахтнинг 44 та электр тармоқларида узилишлар кузатилди, 31 та ҳолат эрталаб соат 10:00 га қадар бартараф этилган бўлса, 13 та ҳолат кун давомида тўлиқ бартараф этилиши тўғрисида маълумот берилди.

Тошкент шаҳар матбуот хизматининг хабар беришича, кун давомида барча куч ва техникаларни жалб қилган ҳолда ишлар олиб борилиб, электр тармоқларидаги аварияларнинг 10 таси тўлиқ бартараф этилди ва ҳозирда 3 таси бўйича ишлар давом эттирилмоқда, булар:

Олмазор тумани, Қорақамиш 2/3-мавзесида соат 20:30да электр таъминоти тўлиқ тикланади;

Юнусобод тумани, 18-мавзеда тўлиқ ва 19 мавзеда қисман – 20:45да электр таъминоти тўлиқ тикланади.

Газ тармоқдаларидаги жами 20 та узилишларнинг барчаси бартараф этилди.

Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Бектемир, Юнусобод, Олмазор, Учтепа ва Яккасарой туманларидаги ичимлик сув таъминотидаги узилишлар ва ичимлик суви босими пасайиш ҳолати тўлиқ бартараф этилди.

Шаҳардаги 7 та локал қозонхоналар фаолияти тўлиқ тикланиб, улар 148 та кўп қаватли уйларга иссиқлик таъминотини етказишни бошлади.

Шунингдек, кучли қор ёғиши шаҳардаги мингдан ортиқ дарахтлар ва шохларнинг синишига сабаб бўлди.

Кечаси ва бугун кун давомида ишлар олиб борилиб, 300 дан ортиқ машина ва тиркамаларда шох-шаббалар олиб чиқиб кетилди. Мазкур ишларга 2000 дан ортиқ ишчилар ва 100 га яқин техникалар жалб қилинди.

Коммунал хизматларнинг оғир шароит юзага келишига шай туришига ҳамда пухта кўрилган тайёргарлик ишларига қарамай ҳозирги кунга келиб, шоҳ кўчалар, кўчалар ва мавзелар ичидаги синган дарахтлар ва шохларнинг олиб чиқиб кетилишига яна камида икки кун талаб этилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг