Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда микроавтобус ва икки юк машинаси тўқнашувида 12 киши жабрланди

Тошкентда микроавтобус ва икки юк машинаси тўқнашувида 12 киши жабрланди

2019 йил 31 июль куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида яшовчи 34 ёшли Д.А. бошқарувидаги «Қорасу-Қўйлиқ бозори» йўналишида қатновчи «ГАЗ-322132-288» русумли микроавтобусини  ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган 59 ёшли Р.Б. бошқарувидаги «КамАЗ-5511» русумли юк автомашинасининг орқа томонига урган. Кейин шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи 24 ёшли Д.А. бошқарувидаги «DEU SC 77C» русумли юк автомашинасига урилиб ағдарилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди. 

Натижада «ГАЗ-322132-288» микроавтобуси ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар, шунингдек қолган 5 нафар йўловчиларига тиббий ёрдам кўрсатилиб уйларига жавоб берилган.

Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг