Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда кўп қаватли уйнинг томи ёнди

Тошкентда кўп қаватли уйнинг томи ёнди

Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги хизмати

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Авиасозлар даҳасида 4 қаватли уйнинг том бўғот қисмининг 70 кв.м. майдони ёнди. Бу ҳақда пойтахт Ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Бугун, 27 октябрь куни Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари ҳодиса жойига соат 13:51 да етиб борган ва ёнғин соат 14:06 да қуршаб олиниб, 14:20 да бартараф этилган.

Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин келиб чиқишига томда оловли-таъмирлаш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларининг бузилиши асосий сабаб бўлган. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг