Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда икки киши ёнғин чиққан машина ичида қолиб кетди (видео)

Тошкентда икки киши ёнғин чиққан машина ичида қолиб кетди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Кеча, 9 январь куни соат 23:17да Чилонзор тумани Бунёдкор ва Фурқат кўчалари чорраҳасида «BMW» ҳамда «LACETTI» русумли автомашиналар иштирокида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ оқибатида, «BMW» русумли автоуловнинг мотор ва салон қисми ҳамда «LACETTI» русумли автоуловнинг салон қисмида ёнғин содир бўлган.

Аянчлиси мазкур ҳодисада 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 2 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг