Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда беш нафар талабанинг мурдаси топилди

Тошкентда беш нафар талабанинг мурдаси топилди

Фото: Xabar.uz

Жорий йил 27 февраль куни соат 20:50 ларда Юнусобод тумани, Фирдавсий МФЙ, Инжобод кўчаси, 61-уйда ижарада яшаб келган Тошкент ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда Инҳа университети 1-босқич талабаси С.Х.,лар мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд тиббиёт экспертизасининг 27 февраль кунги дастлабки хулосасига кўра, жабланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.

Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг