Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 92 ёшли онахон қийноққа солинди

Тошкентда 92 ёшли онахон қийноққа солинди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда қари аёлнинг юзида, қўл ва оёқларида кўплаб кўкарган, лат еган жароҳатлар акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат ҳақидаги хабар 102 рақамига тиббиёт муассасасидан келиб тушган, унга кўра 26 апрель куни 1934 йилда туғилган Г.Тоза исмли аёл невараси 1983 йилда туғилган Г.Даврон томонидан олиб келинган. Жабрланувчининг сўзидан, уни фарзанди 1964 йилда туғилган Г.Саодат ва невараси 1989 йилда туғилган Г.Севара мунтазам равишда уриб, қийнаб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  110-моддаси 2-қисми «в» банди, яъни ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсни қийнаш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Тергов жараёнида жабрланувчининг сўзига кўра, унга тан жароҳатлари етказган шахсларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилади, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракат содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитлар ўрганилади, дейилади пойтахт ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг