Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 12 яшар қизчанинг мурдаси ўз маҳалласидан топилгани айтилмоқда

Тошкентда 12 яшар қизчанинг мурдаси ўз маҳалласидан топилгани айтилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда куни кеча Янгиҳаёт туманида 12 яшар қизча бедарак йўқолгани ва кўнгиллилар, маҳалла аҳли ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан қидирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Блогер Шаҳноза Соатованинг маълум қилишича, афсуски, кечаси 2:30 ларда қидирув тўхтатилган, қизчанинг мурдаси маҳалласидан, ўзи яшайдиган уй яқинидан топилган.

Бугун ушбу маҳалладаги хонадонлардан бирига ўрнатилган видеокузатув камерасидаги ёзувлар ҳам тарқалди. Айтишларича, бу қизча тирик ҳолда акс этган охирги видео. Қизалоқ боши берк кўча томонга юряпти, уйи ўша ерда, ортидан бир эркак унга томон қўлини кўтариб нимадир дегандек ўтмоқда.

Шундан кейин қизчани ҳеч ким кўрмаган – кечаси уйи яқинидан мурдаси топилган.

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилгани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг