Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида икки бемор коронавирус туфайли оламдан ўтди

Тошкент вилоятида икки бемор коронавирус туфайли оламдан ўтди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент вилоятида коронавирус қайд этилган икки бемор вафот этди. 

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшаган 60 ёшли бемор Г.С.да (аёл)да «COVID-19» инфекцияси тасдиқлангач, Бекобод шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, гепатоз, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 67 ёшли бемор Э.А. (эркак)да «COVID-19» инфекцияси тасдиқлангандан сўнг бир неча кун давомида тана ҳарорати кўтарилганлиги, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли Тошкент тиббиёт академияси клиникасига ётқизилган.

Унга ҳам «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Ҳар икки бемор ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг