Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, «Нексия» билан зовурга тушиб кетди

Тошкент вилоятида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, «Нексия» билан зовурга тушиб кетди

Кеча, 22 март куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида яшовчи Д.Т. ўз бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинани «Янгибозор-Истиқлол» йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги зовурга ағдарилиб кетган.

Натижада автомашина йўловчиси С.А. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи ҳамда яна 2 нафар йўловчи — Э.Г. ва А.Н.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг