Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент темир йўл вокзалида ҳушини йўқотган фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди (видео)

Тошкент темир йўл вокзалида ҳушини йўқотган фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

2019 йил 27 июль куни соат тахминан 17:30ларда Тошкент темир йўл вокзали ҳудудида Москва-Тошкент йўналишидаги поездда Тошкентга йўловчи сифатида келган фуқаро поезддан тушиши билан ҳушини йўқотиб, ерга йиқилган.

Миллий гвардия матбуот хизмати хабарига кўра, айнан шу манзилда хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, ички ишлар ходимлари бу вазиятнинг гувоҳи бўлган заҳотиёқ фуқарога ёрдам беришган.

Ҳарбий хизматчиларнинг ўз вақтида кўрсатган биринчи тиббий ёрдами ва чақирув асосида зудлик билан етиб келган тиббиёт ходимининг саъй-ҳаракатлари натижасида фуқаро Ғ.Жумаевнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида истиқомат қилувчи Ғ.Жумаевни кўрикдан ўтказган тиббиёт ходимлари ҳозирда унинг аҳволи яхши эканлигини маълум қилишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг