Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИББ Сергелидаги аянчли ЙТҲ тафсилотларини очиқлади

ИИББ Сергелидаги аянчли ЙТҲ тафсилотларини очиқлади

Фото: Тошкент шаҳар ИИББматбуот хизмати

17 сентябрь куни 31 ёшли Фаррух Т. «Lacetti» автомобилини маст ҳолатда Сергели тумани Чинор кўчаси бўйлаб бошқариб борган.

У Чинор ва Қўрғонтепа кўчалари кесишмаси яқинида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дўконга тўқнашиб, сўнг четда турган икки нафар пиёдалар – 24 ёшли Муҳаммад Т. ва 22 ёшли Альфия Б.ларни уриб юборган, йўл четида тўхтаб турган 32 ёшли Камола Н. бошқарувидаги «Spark»  автомобилига тўқнашган.

Ҳайдовчининг кўрсатмаларига кўра автомобиль тезликни ошириб ҳаракатланган.

Тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб келиши билан гувоҳлар ҳайдовчи ЙТҲ жойини тарк этишга ҳаракат қилганлигини, аммо улар томонидан қўлга олинганини маълум қилишди.

ЙТҲ сабабли иккала пиёдалар ҳам шифохонага етказилдилар. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 1 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирги вақтда тергов олиб борилмоқда, бир қатор экспертизалар белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг