Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ер усти метроси йўлида пайдо бўлган «ўпирилиш» ҳақида расмий маълумот берилди

Тошкент ер усти метроси йўлида пайдо бўлган «ўпирилиш» ҳақида расмий маълумот берилди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Тошкент ер усти халқа метросининг «Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган йўналишининг 4-бекатида «ўпирилиш»  ҳосил бўлгани ҳақда видео тарқалганди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқаган «ўпирилиш» метронинг 4-бекатида қурувчилар томонидан 24 февраль куни тунги соат 00:00дан кейин, яъни метро поездлари ҳаракати тўхтатилгандан сўнг, кабель ўтказиш кўпригини қуриш учун махсус ускуна ёрдамида лойиҳа ҳужжатларига асосан бетоннинг бир қисми очилган.

«Метро эстакадаси остидан ҳаракатланувчи пиёдалар ва автомобиллар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги пайтда ишлар ташкил қилиниб, қурилиш меъёр ва қоидалари асосида амалга оширилмоқда ва мутахассислар томонидан назоратга олинган. Хавфсизлик қоидаларига риоя этилган. Кабель ўтказиш кўприги қурилиши эстакада мустаҳкамлигига зарар етказмайди. Махсус дарча очиш ишлари якунлангандан сўнг, йўлдаги чиқиндилар тозаланган», дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг