Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонликлар автобуси Россияда аварияга учради — қурбонлар бор

Тожикистонликлар автобуси Россияда аварияга учради — қурбонлар бор

Фото: «Vesti.ru»

«REGNUM» хабарига кўра, Россиянинг Тюмень вилоятида бугун, 6 январь куни автобус ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Автобус 30 нафар тожикистонлик йўловчини Сургутга олиб кетаётган бўлган. Тюмень вилоятининг Тоболь туманида, Тюмень Ханти-Мансийск федерал трассасининг 266-километрида йўловчи транспорти «ISUZU» юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус бурилиб олаётганида ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида юк машинаси билан тўқнашган.


Мавзуга оид: 56 нафар ўзбекистонлик кетаётган автобус Волгоградда аварияга учради (фото+видео)


Автобусдаги етти нафар йўловчи жароҳат олган. «ISUZU» юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлган, уларнинг шахси аниқланяпти. ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг