Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тез ёрдам» машинаси билан «Nexia» тўқнашуви фожиага сабаб бўлди

«Тез ёрдам» машинаси билан «Nexia» тўқнашуви фожиага сабаб бўлди

Жорий йилнинг 4 август куни соат 13:00 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани И.Каримов ва Олмазор кўчалари кесишган чорраҳада 1979 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Ш. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомобиль ҳамда 1974 йилда туғилган ҳайдовчи А.Р. бошқарувидаги «Ford» русумли тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, «Ford» русумли тез тиббий ёрдам автомобили йўловчиси шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишлари сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг