Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тарихий ёдгорлик ўрнига уй қурилиб, 72 млрд. сўм зарар етказилди

Тарихий ёдгорлик ўрнига уй қурилиб, 72 млрд. сўм зарар етказилди

Прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан ўрта асрларга оид ноёб маданий мерос объекти бузилиб, ўрнига уй-жой қуриб юборилгани аниқланди.

Жумладан, Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани Навкент маҳалласида жойлашган «Ўрдатепа» археология ёдгорлигининг 0,03 гектар қисми фуқаро Ж.У. томонидан ҳамда 0,02 гектар қисми фуқаро А.Ю. томонидан махсус техника ёрдамида бузиб ташланиб, ўрнига ўзбошимчалик билан уй-жой қурилган.

Оқибатда тарихий ёдгорликкка қарийб 72 млрд. сўмлик жиддий зарар етказилгани аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, аввал Янгиқўрғон тумани «Гаистон» маҳалласида жойлашган «Гаистонтепа» археология ёдгорлигида ҳам шундай ҳолат аниқланган ва тарихий ёдгорликка 80 млрд. сўмлик жиддий зарар етганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг