Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли актёр Пўлат Саидқосимов шошилинч операция қилинди

Таниқли актёр Пўлат Саидқосимов шошилинч операция қилинди

Фото: «Кино-Театр.РУ»

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фильмга тушаётган таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг тўсатдан тоби қочиб қолди. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, аниқ ташхис қўйилиб, вақтида Тошкент шаҳрига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров хабар бермоқда, деб ёзди «ЎзА».

Маълум қилинишича, Пўлат Саидқосимовни 15 январь куни кечқурун қорин соҳасидаги оғриқ безовта қила бошлайди. Бемор тиббий кўрикдан ўтказилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, врачлар томонидан тўлиқ кўрикдан ўтказилиши учун шифохонага ётқизилиши кераклиги тўғрисида тавсия берилади, лекин бемор «яхши бўлиб қоламан, доимги бўлиб турадиган оғриқ» деб унамайди.

Беморда 16 январь куни қорин соҳасидаги оғриқ қайталангандан сўнг соат 16.10 да Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасининг хирургия бўлимига ётқизилади. Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси хирурглари томонидан бемор кўрилиб, беморда «Ўткир ичак тутилиши» ташхисига шубҳа қилинади. Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти зудлик билан вилоятда ташкил этилган вертикал бошқарув асосида беморга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилган.

Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий маркази Фарғона филиалининг олий тоифали юқори тажрибали хирурглари Умид Сирожиддинов ва Ҳожиакбар Ҳожиевлар бошқарма бошлиғи топшириғига асосан қисқа вақт ичида Қўқон шаҳрига етиб келишиб, беморни барча юқори технологик мураккаб текширувлардан ўтказди. Беморга шошилинч операция ўтказилиши ва бунинг учун беморни қисқа муддатли тайёрловдан ўтказилиши тавсия этилган, лекин бемор ва унинг қариндошлари беморни Тошкент шаҳрига олиб бориш имкониятини яратиб берилишини илтимос қилишган.

Шундан сўнг мутахассисларни консилиуми ташкил этилиб, беморни транспортда Тошкент шаҳригача махсус реаномобилда олиб борилиши мумкинлиги ва унинг ҳаётига хавф туғдирмаслиги кафолатлангандан сўнг, беморни Қўқон шаҳар тез тиббий ёрдами станцияси бош врачи Акрамжон Ўрмонов, кардиолог Тоҳиржон Тожиев ва ҳамшира Намунахон Усмоновалар томонидан «TOYOTA» русумли реаномобилда 2 соату 55 дақиқа ичида беморга ўтказилиши керак бўлган операция олди тайёрлов ишларини йўлда кетиш давомида маҳаллий кадрларимиз томонидан ҳеч қандай қийинчиликларсиз амалга оширилган.

Тошкент шаҳрига Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказига олиб борилди. Беморни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий маркази бош директори тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Ҳаджибаев ўзи кўрикдан ўтказиб операция амалиётини ҳам шахсан ўзи амалга оширган. Текширишлар жараёнида беморга фарғоналик врачлар томонидан қўйилган ташхис ўз тасдиғини топган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг