Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Талаба қиз билан боғлиқ жанжалли видеога изоҳ берилди

Талаба қиз билан боғлиқ жанжалли видеога изоҳ берилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Педагогика университети талабаси билан боғлиқ жанжалли видеолар тарқалди.

Ушбу воқеага Тошкент давлат педагогика университети изоҳ берди.

«Университет талабаси Ю.Р. доимий яшаш жойи Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан Ж. исмли йигитнинг автомошинасида ота-онаси томонидан юборилган почта (озиқ овқат маҳсулотлари) ни икки марта қабул қилиб олган.

Талаба қизга ота-онасидан юборилган почтани Ж.исмли шахс университетга олиб келганида унинг аёли (видеодаги аёл) ҳам ёнида бўлган.

Бир неча кундан кейин содир бўлган видеодаги жанжалли ҳолат талаба Ю.Р. учун ҳам тушунарсиз бўлиб, ушбу воқеа юзасидан талаба Ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилган», дейилади университет муносабатида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг