Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда поезддан портловчи модда топилди

Сурхондарёда поезддан портловчи модда топилди

Фото: «boshtrans.uz»

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Болдир» темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни Туркманистондан мамлакатимиз ҳудудига кириб келган юк поезди вагонларининг бирига жойлаштирилган портловчи модда ҳамда унинг бир дона детонаторини ушлаб қолди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

— Дунёда юзага келаётган геосиёсий вазият, хавф ва таҳдидлар божхона ходимларидан юқори касбий-жисмоний тайёргарликка эга бўлишни, ўз вазифасига ҳамиша ҳушёрлик билан ёндашиб, доимо шай туришни тақозо этмоқда, — дейди вилоят божхона бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи инспектори Шохрўз Ўралов. — Шунга мувофиқ вилоят божхона ходимлари турли чора-тадбирларни амалга ошириб, контрабанда ашёлари ва ноқонуний товарларнинг юртимиз ҳудудига олиб кирилишига чек қўймоқда. Мазкур ҳолатда ҳам тунги соат 2.00ларда Ватанимизга кириб келган юк поезди божхона назоратидан ўтказилганда таркибидаги вагонлардан бирининг кўз илғамас жойига қизғиш рангли «Тротиловая шашка вес 200 грамм» номли портловчи модда ва унинг бир дона детонатори устомонлик билан жойлаштирилгани аниқланиб, тўхтатиб қолинди.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг