Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда аёл қоровулхонада осилган ҳолда топилди

Сурхондарёда аёл қоровулхонада осилган ҳолда топилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида яшовчи Э. Абдураимовнинг «Келин бўлиб борган қизимни куёвим ва акаси ўлдирди» сарлавҳаси видео хабар тарқалди.

Сурхондарё вилояти прокуратураси маълумотига кўра, А.Қобилова тумандаги фермер хўжалигига қарашли қоровулхонада турмуш ўртоғи билан бирга яшаб келиб, 2021 йил 18 декабрь куни ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, марҳума А.Қобилованинг ўлимига бўйин аъзоларини яккалик сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфекцияси оқибатида ўткир юрак қон томир етишмовчилиги туфайли юз бергани, танасида ўлими билан боғлиқ бирор-бир тан жароҳати ва уларнинг бевосита қолдирган излари аниқланмаган.

Шунингдек, марҳума А.Қобилованинг отаси Э.Абдураимов 2008 йилдан ҳозирги кунга қадар Олтинсой тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси руҳий-асаб касалликлар хонасида диспансер ҳисобида рўйхатда туриши аниқланди. 

Ўтказилган терговга қадар текширув давомида А.Қобилованинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли Денов тумани прокуратураси томонидан 18.01.2022 йилда ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг