Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Spark» икки аёлни уриб кетди. Улардан бири вафот этди

«Spark» икки аёлни уриб кетди. Улардан бири вафот этди

Фото: Тергов департаменти

Самарқандда шу йилнинг 22 декабрь куни тахминан соат 23:30ларда ҳайдовчи 30 ёшли А.З. ўз бошқарувидаги «Spark» русумли автомашинасини Жомбой туман «Саричашма» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R48 автомобиль йўлининг 4 км.да «Эшимоқсоқ-Жомбой» йўналиши бўйича бошқариб бораётган вақтида йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар 30 ёшли Ф.Р. ва З.Р.ларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Натижада пиёда Ф.Р. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётганида йўлда вафот этган, З.Р. эса оғир тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг