Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёдаги даҳшатли ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди

Сирдарёдаги даҳшатли ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди

Фото: ИИВ ЙҲХББ.

23 май куни Сирдарё вилояти, Ховос тумани ҳудудидан ўтган А-376 автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги «Lacetti» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган У.Н. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ натижасида, «Lacetti»  русумли автомобиль ҳайдовчиси Ш.А. ва ушбу автомобиль салонида бўлган йўловчи, 1995 йилда туғилган А.А.лар оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида, шунингдек, мазкур автомобиль салонида бўлган яна икки нафар йўловчилар: 2016 йилда туғилган Н.А. ва 2019 йилда туғилган Т.А.лар ҳамда «Nexia» автомобили ҳайдовчиси Н.У. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

«Nexia» автомобилида бўлган йўловчи, 1992 йилда туғилган Т.Ж. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг