Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда микроавтобус ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди, икки киши вафот этди

Сирдарёда микроавтобус ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди, икки киши вафот этди

Фото:«Novorosinform.org»

19 июль куни Сирдарё вилояти, Оқолтин туманида 25 ёшли Ш.Д. «Газель» русумли микроавтобусни «Термиз-Тошкент» йўлида ҳайдаб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган Р.М. бошқарувидаги «Мерседес-Бенц» русумли юк автомашинасини тиркамасининг орқа қисмига урган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

«Газель» микроавтобуси йўловчиси, Бухоро вилоятида яшаган 1956 й.т. Н.А. исмли аёл жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, «Газель» микроавтобусининг уч нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бир нафар йўловчи вафот этган. Ҳайдовчи Ш.Д. ҳамда қолган 4 нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг