Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда фожиа: ис гази сабаб 2 киши вафот этди

Сирдарёда фожиа: ис гази сабаб 2 киши вафот этди

Бугун, 26 февраль куни Сирдарё вилояти Боёвут туманида хонадонга ўрнатилган «АГВ» иситиш печидан сизиб чиққан ис гази оқибатида 2 нафар фуқаро: 2000 йилда туғилган С. К. ва 2004 йилда туғилган С.Ш.лар заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирги вақтда, ҳолат бўйича дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

17 февраль куни вилоятнинг Сардоба шаҳарчасида бир оиланинг олти нафар аъзоси ёнғин сабаб ҳалок бўлганди.

Шунингдек, 25 февраль куни Фарғона вилояти, Учкўприк туманида ҳам икки киши ис гази туфайли вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг