Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шофиркон ИИБ банги фуқарони қўлга олди

Шофиркон ИИБ банги фуқарони қўлга олди

Шофиркон тумани ИИБ томорқасида 39 туп каннабис ўсимлигини яширинча сақлаб келаётган фуқарони қўлга олган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матубот хизмати маълум қилди.

Фуқаро уйидан яна бир қанча марихуана ҳам чиққан. Жумладан, электрочойнак қутиси ичида соф вазни 29,68 граммга тенг марихуанна, 26 дона гугурт қутида 29,68 грамм, полимер пакетларга алоҳида солинган соф вазни 53,35 грамм ва 14,69 граммга тенг гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг