Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шерободдаги аварияда икки киши вафот этди

Шерободдаги аварияда икки киши вафот этди

Фото:«Известия»

7 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Постда» нашри хабар берди.

Шу куни 14:20ларда Чорбоғ маҳалласида яшаган К. Т. ўз бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинани Оқтош қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлда ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотади ва қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган фуқаро О.Б. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашина билан тўқнашган. Тўқнашув оқибатида «Ласетти» автомашинасида ёнғин келиб чиқади.

Натижада «Ласетти» автомашинаси ҳайдовчиси К. Т. ва унинг йўловчиси, Шеробод тумани Чорбоғ маҳалласида яшовчи У. М. куйиш жароҳати олиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмади. «Нексия» автомашинаси ҳайдовчиси О. Б. ва икки йўловчиси эса касалхонага ётқизилади.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг