Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборди»(ми)? Расмий изоҳ берилди

«Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборди»(ми)? Расмий изоҳ берилди

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси

28 январь куни ижтимоий тармоқда «Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборди» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқатилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасига кўра, 27 январь куни Шаҳрисабз тумани, Чоршанбе қўрғончаси ҳудудида ходимлар Э.Қўзиев ва М.Дониёровлар хизмат давомида, автомобиль йўлида ўрнатилган 3.27. «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси таъсир доирасида тўхтаб турган бир неча ҳайдовчиларга чора кўрган.

Ҳайдовчилар  эса эътироз билдиришган, натижада атрофдаги бошқа ҳайдовчилар ҳам тўпланган.

«Фуқаролар томонидан олинган видео тасвирга «Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборди» сарлавҳаси нотўғри берилиб, норасмий саҳифаларда асоссиз тарқатилгани»- , дейилади муносабатда. 

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг