Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сергелида автокран ҳайдовчиси электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди, автокран ёниб кетди

Сергелида автокран ҳайдовчиси электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди, автокран ёниб кетди

Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

2019 йил 12 июль куни соат 11:49 да, Сергели тумани, 8-сонли қурилиш участкасида автокран ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 12:00да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12:34 ўчирилган. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин автокран ўқи (стрела) юқори кучланишдаги электр симларига тегиши оқибатида содир бўлган, деб тахмин этилмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Электр жароҳати оқибатида автокран ҳайдовчиси вафот этган. 

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимлари, шунингдек фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг