Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саратовдаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг исмлари маълум қилинди

Саратовдаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг исмлари маълум қилинди

Фото: «Взгляд-инфо»

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 2018 йилнинг 17 ноябрь куни 12:00ларда (Москва вақти билан) Саратов вилояти, Озинский тумани ҳудудидан ўтувчи А-298 Федерал автомобил йўлининг 225 кмда «Саратов – Уралск - Казахстан» йўналишида харакатланиб келаётган д/р КЗ 271 КФБ 13 «Сетра» русумли автобуси темир йўл поездининг кесишмасида 3003с сонли юк поезди билан тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлган 5 нафар ўзбекистонликнинг шахсини маълум қилди.

ФВВ маълумотига кўра, вафот этган фуқаролар:

Бозоров Абдубанноб Махмуталиевич, 1975 й.т. (йўловчи).
Эгамов Алимардон Қосималиевич, 1986 й.т. (йўловчи).
Қосимова Гулхумор Жумабоевна, 1987 й.т. (йўловчи).
Халилова Орзихон Уктамовна, 1987 й.т. (йўловчи).
Заидов Муроджон Юсупович, 1975 (йўловчи).

Вафот этган фуқароларнинг жасадлари Озинский тумани марказий шифохонаси моргида сақланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси билан ҳамкорликда вафот этган фуқароларнинг шахсига тўлиқ аниқликлар киритиш, яқин қариндошларига хабар бериш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

Аввалроқ, Россия полицияси томонидан автобус ҳайдовчиси қўлга олингани ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг