Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанддаги ЙТҲда чет эл фуқароси вафот этди

Самарқанддаги ЙТҲда чет эл фуқароси вафот этди

Фото:«Tergov.uz»

Тожикистон фуқароси Э.Н. «Opel» русумли автомашинасида кетаётган вақтида ухлаб қолиши натижасида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса Бухоро-Самарқанд йўналишида содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи Э.Н. ҳодиса жойида вафот этган, автомашина йўловчиси 28 ёшли У.Қ. турли тан жароҳатлари билан Пахтачи туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 24 ноябрь куни Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг