Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда хотинини бўғиб ўлдирган шахс ўз жонига қасд қилди

Самарқандда хотинини бўғиб ўлдирган шахс ўз жонига қасд қилди

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Бошдархон маҳалласида яшаган Хамид Т. (1986 й.т. якка тартибдаги тадбиркор) турмуш ўртоғи Дилором В. (1994 й.т., уй бекаси) билан ўзаро жанжаллашиб қолган.

Натижада у хотинини кўллари билан бўғиб ўлдириб, сўнгра яшаш уйида арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуруратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг