Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда суюлтирилган газ портлаши оқибатида 7 та транспорт воситаси ёниб кетди

Самарқандда суюлтирилган газ портлаши оқибатида 7 та транспорт воситаси ёниб кетди

Бугун, 2019 йил 20 ноябр куни соат тахминан 03:30ларда Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи Самарқанд-Ғузор А-378 автомобил йўлининг 33-километрида жойлашган «Тимур ГАЗ» МЧЖга тегишли автомашиналар тураргоҳида ҳаракатсиз турган, суюлтирилган газ ташишга мўлжалланган «МАН» русумли юк автомашинасида номаълум сабаларга кўра ёнғин келиб чиқди. Ёнғин юкхонага ўтиб автомашинадаги суюлтирилган газ портлаши оқибатида ушбу автотураргоҳда турган бошқа транспорт воситаларига ҳам ўт кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бериб ўтди.

Натижада, суюлтирилган газ ташиш учун мўлжалланган 2 та «МАН» ва 1 та «ЗИЛ» русумли автомашиналар ҳамда «ДАФ» ва «ЗИЛ» русумли юк автомашиналари, шунингдек «HYUNDAI» русумли экскаватор ёниб кетган. Ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи, ФВВ ходимлари ва тез тиббий ёрдам автомашиналари жалб қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра ҳайдовчиларнинг бир нафари тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат этган, қурбонлар йўқ. Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг