Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда кучли шамол шаҳардаги байрам арчаларини бузиб юборди

Самарқандда кучли шамол шаҳардаги байрам арчаларини бузиб юборди

Фото:zarnews.uz

20 декабрдан 21 декабрга ўтар кечаси эсган кучли шамол туфайли Самарқанд шаҳридаги қатор реклама паннолари, кўргазмали воситалар ўрнатилган жойидан тушиб кетиши, йиртилиши каби ҳолатлар кузатилди, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Қайд  этилишича, Сўлим шаҳарчаси ва бошқа баъзи ҳудудларда безатилган байрам арчалари асоси эгилиб қолди.

«Айни пайтда ушбу камчиликларни бартараф этиш, арчалар каркасларини таъмирлаш мақсадида демонтаж ишлари олиб борилмоқда. Кун давомида Янги йил арчалари таъмирланиб, ўз ўрнида қайта ўрнатилади ва маданий тадбирлар дастур асосида давом эттирилади», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг