Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда калтакланган бола видеоси юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда

Самарқандда калтакланган  бола видеоси юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда

Скриншот

Жорий йилнинг 30 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Ҳазора маҳалласида  калтакланган фуқаро видеоси тарқалди.

Мазкур видео тарқалганидан сўнг Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борган.

Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 2001 йилда туғилган фуқаро У.Ҳ. онасини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, гапларига қулоқ солмасдан, алкогол ва тамаки маҳсулотларини истеьмол қилишга ружу қўйган. Шу сабабли У.Ҳ.нинг онаси қариндоши 1988 йилда туғилган фуқаро И.Ҳ.га ўғлини тарбиялаш ва тўғри йўлга солиб қўйишни сўраган.

Аниқланишича, мазкур видео 2019 йилнинг август ойи ўрталарида олинган бўлиб, И.Ҳ. қариндоши У.Ҳ.ни Спитаменшоҳ кўчасида жойлашган темирчилик устахонасига олиб бориб, у ерда укаси 1997 йилда туғилган фуқаро И.И. билан биргаликда турли жисмлар яъни, велосипед ғилдирагининг чарми ва арқон билан уриб дўппослаган.

И.И. ўзи билан биргаликда устахонада ишловчи 2004 йилда туғилган С.Б.га ушбу ҳолатни видеотасвирга олишини айтган.

Мазкур видеони 2019 йилнинг октябрь ойида 1983 йилда туғилган фуқаро Ф.К. видеотасвирдаги қонунбузарларга нисбатан чора кўрилиши учун Фейсбук ижтимоий тармоғида тарқатиб юборган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг